Президент жума куни 26 та телеканалда чиқиш қилади
Жамият
−
22 Январь 2020
8968Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь, жума куни Олий Мажлис палаталарига мурожаатнома йўллайди.
Президент мурожаатномаси “Ўзбекистон” Миллий телеракдиокопманиясининг “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла”, “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Дунё бўйлаб”, “Оилавий”, “Тошкент” ҳамда 12 та ҳудудий телерадиоканалларда эфирга узатилади.
Мурожаатномани мамлакатдаги 5 та нодавлат телеканал – “MY5”, “Sevimli”, “UzReport”, “MilliyTV” ва “Zo᾽rTV” орқали ҳам томоша қилиш мумкин. Шунингдек, Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам мурожаатнома тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо ҳамда рус ва инглиз тилидаги таржима билан намойиш этилади.
Мурожаатнома эфирга узатилиши вақтига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Бу Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган учинчи мурожаатномаси бўлади. Ўзбекистонда Президент мурожаати анъанаси 2017 йилда бошланган эди. Ўшанда у 4 соатдан ортиқ давом этганди. 2018 йилдаги мурожаатнома эса унча узоқ бўлмаган. Аммо галдаги мурожаатномага жуда катта ҳозирлик кўрилмоқда. Давлат раҳбарининг ўзи 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлиси ва Сенатнинг биринчи мажлисида, шунингдек, 21 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида бу йилги мурожаатнома жуда катта бўлиши, унда кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинишини айтган эди.
LiveБарчаси