Президент Жовенель Моиз ўлдирилишидан олдин қийноққа солинган — Гаити ҳукумати

Олам 8555
image

Гаити Президенти Жовенель Моизга ҳужум қилганлар уни ўлдиришдан олдин қийноққа солган. Бу ҳақда Гаити Бош вазири вазифасини бажарувчи Клод Жозеф ABC News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Ёлланма аскарлар Президент қароргоҳига келишди, улар Моизни қийноққа солишди ва улар ўлдиришди. Биз адолатга эришишимизга қатъий ишонамиз”, дейди Жозеф ҳужумнинг 20 га яқин иштирокчиси ушлангани ва улар жавобгар бўлиши кераклигини қўшимча қилиб. 

Шунингдек, у Гаити ҳукумати Президентга қилинган суиқасдни ҳал қилишни энг муҳим вазифа деб билишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Жовенель Моиз 7 июлга ўтар кечаси Гаити пойтахти Порт-о-Принсдаги қароргоҳида ўлдирилди. Унинг рафиқаси ўқотар қуролдан жароҳат олди ва дастлаб маҳаллий шифохонага ётқизилди, кейинчалик даволаниш учун АҚШга кўчирилди.

Шундан сўнг, Президентини ўлдиришда гумон қилинганлар қўлга олинди

Маълумот ўрнида, Гаити Сенати (парламентнинг юқори палатаси) ўз спикери Жозеф Ламберни Республиканинг муваққат Президенти деб эълон қилган

 

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 311
Рейтинг: 3
t
×