Президент юқори даромад келтирувчи янги ташаббусни илгари сурди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда юқори даромадли корхоналарни кўпайтириш мақсадида янги ташаббусни илгари сурди. Бу ҳақда у бугун, 18 август куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида сўз очди.

Айтилишича, халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, заргарлик, қурилиш материаллари, мебелсозлик, полимер, кимё ва озиқ-овқат саноати бўйича 140 та тайёр лойиҳа ишлаб чиқилган.

Бугунги очиқ мулоқотда иштирок этаётган тадбиркорларга ҳам “140 та илғор саноат корхонаси” лойиҳалари тақдимот қилинган.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳаларнинг жами қиймати 10 миллиард долларга тенг бўлиб, уларда 60 мингта иш ўринлари яратиш, йилига 5 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 2,5 миллиард долларлик экспорт қилиш кўзда тутилган. Мазкур 140 та лойиҳа электрон платформага қўйилиб, тадбиркорларга очиқ-ошкора шартлар асосида таклиф қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни ушбу дастурда иштирок этишга чақирган. Улар қизиқиш билдирса, ҳозирданоқ шартнома тузилиши мумкинлиги, жойи ҳам, маблағи ҳам, инфратузилмаси ҳам айни пайтда ҳал қилиниши таъкидланган.

Билдирилишича, дастурга кирган корхоналарга Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 10 йил муддатга паст фоизли кредитлар ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг