Президент ЙТҲларнинг асосий сабабларини маълум қилди
Жамият
−
11 Февраль 2022
10454Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари кўпинча ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги сабаб юз беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Йиғилишда соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар асосида танқидий таҳлил қилинган. Таҳлиллар кўрсатишича, аварияларнинг:
• 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;
• 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;
• 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;
• 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.
“Юқоридаги муаммоларнинг барчаси ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам хавфсизлик масалаларига бевосита боғлиқ. Шу боис, 2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастурини амалга оширамиз”, деди Президент.
Таъкидланишича 2021 йилда аниқланган 7,7 миллион ҳуқуқбузарликдан 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. Айниқса:
• маст ҳолда бошқариш Самарқанд (12 мингта), Тошкент вилояти (8,5 минг), Фарғона (7,5 минг) ва Тошкент шаҳрида (7 минг);
• қизил чироққа ўтиш Тошкент вилояти (62 минг), Самарқанд (51 минг) ва Тошкент шаҳрида (47 минг) анча юқори.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15