Президент япониялик архитектор лойиҳалари билан танишди
Жамият
−
19 декабр 2019 5247 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида дунёга машҳур япониялик архитектор Тадао Андонинг Ўзбекистон давлат санъат музейини ривожлантириш конепциясига доир таклифлари билан танишди.
Маълумки, пойтахт Тошкентдаги музейни комплекс реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилмоқда. Япониялик архитектор Тадао Андо шулар жумласидан.
Учрашувда меъмор томонидан Венадаги "Альбертина" музейи директори Клаус Шрёдер ва "Альтернатив Вельт" компанияси президенти Адриан Барсан билан ҳамкорликда тайёрланган тақдимот намойиш этилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳани музей ишининг замонавий талаблари ва меъморчиликдаги илғор ечимларни ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август