Президент япониялик архитектор лойиҳалари билан танишди
Жамият
−
19 Декабрь 2019
4252Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида дунёга машҳур япониялик архитектор Тадао Андонинг Ўзбекистон давлат санъат музейини ривожлантириш конепциясига доир таклифлари билан танишди.
Маълумки, пойтахт Тошкентдаги музейни комплекс реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилмоқда. Япониялик архитектор Тадао Андо шулар жумласидан.
Учрашувда меъмор томонидан Венадаги "Альбертина" музейи директори Клаус Шрёдер ва "Альтернатив Вельт" компанияси президенти Адриан Барсан билан ҳамкорликда тайёрланган тақдимот намойиш этилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳани музей ишининг замонавий талаблари ва меъморчиликдаги илғор ечимларни ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди.