Президент Учтепа тумани раҳбарлари, маҳалла раислари, зиёлилар билан очиқ мулоқот ўтказди
Жамият
−
10 Май 2019
6546Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбари туманда саноат ишлаб чиқариши Тошкент шаҳри кўрсаткичидан 2 баробар камлиги, бошқа соҳалар ҳам энг паст даражада эканини кўрсатиб ўтди. Тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш, ички йўллар ва коммунал тармоқларни таъмирлаш ва ёшлар масаласи бўйича кўп ишлар қилиниши кераклигини қайд этди.
Шу мақсадлар учун 61 та лойиҳадан иборат дастур шакллантирилгани, улар ҳали яна кўпайтирилишини таъкидлади.
"Учтепа туманини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилинади. Унга нисбатан аниқ таклифларингизни айтсангиз, бу ҳужжат амалий, фойдали бўлади", деди Шавкат Мирзиёев.
Учрашув эркин, очиқ мулоқот тарзида ўтди. Одамлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Президент таклифларни тегишли режаларга киритиш, яқин вақтларда амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
LiveБарчаси