Эрдўғаннинг одами Мирзиёев қабулида бўлди

Жамият

image

Бугун, 28 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Қайд этилишича, учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида вазир Сулаймон Сойлу Шавкат Мирзиёевга Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Туркия томони саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш ва хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш мақсадида тизимли идоралараро шерикликни йўлга қўйишга тайёр экани қайд этилган.

Суҳбатда фаол мулоқотларни, ахборот алмашишни ва илғор тажрибани ўрганишни давом эттириш, уюшган, шу жумладан кибермакондаги жиноятчилик, терроризм, диний экстремизм, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 июль куни Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг