Мирзиёев Хитой ТИВ раҳбарини қабул қилди
Жамият
−
28 Июль 2022
4724Бугун, 28 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, Ван И Ўзбекистонга Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг тадбирларида иштирок этиш учун келган.
“Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартиби кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси