“Президент трасса”сида 5 та автомобиль тўқнашди

3-саҳифа

image

Бугун, 11 октябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги халқ тилида "Президент трасса"си деб аталадиган Мустақллик шоҳ кўчасида олдинма-кетин тўқнашган 5 та автомобиль тўқнашди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, соат 07:45 ларда, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида, “Пушкин” метро бекати яқинида оралиқ масофани сақламаслик оқибатида Captiva, “ВАЗ-2106”, Lacetti, Cobalt ва Spark русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда Lacetti йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилиб, ёниши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг