Президент топшириғи: Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқбошиси ишдан олинади

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев фаолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берди.

Йиғилишда уй-жойлар қуриш, ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоқларини яхшилаш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Фарғона тажрибаси асосида "лойиҳалар фабрикаси"ни кенг ривожлантириш, IT марказларда ўқув курслари ташкил этиб,  йилига 262 мингдан зиёд ёшлар ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, иқтисодиёт тармоқлари мутасаддилари, ҳокимлар ҳисоботи эшитилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Тошлоқ

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг