Президент ташрифидан кейин Учтепа туман ҳокими лавозимидан озод қилинди

Local

image

Тошкент шаҳар Учтепа туман ҳокими Шуҳрат Отамуҳамедов вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га пойтахт маъмуриятидан маълум қилишди.

Бундан ташқари, туманнинг иккита сектори раҳбари – давлат солиқ инспекцияси ва ИИО ФМБ раҳбари ҳам лавозимидан озод қилинган.

Шуҳрат Отамуҳамедов Учтепа тумани ҳокими вазифасига бир йил аввал 2018 йил май ойида тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани раҳбарияти, маҳалла раислари, зиёлилар ва масъул шахслари билан учрашув ўтказди. 

Учрашувда Президент туманда саноат ишлаб чиқариши Тошкент шаҳри кўрсаткичидан 2 баробар камлиги, бошқа соҳалар ҳам энг паст даражада эканини кўрсатиб ўтганди.


Rate Count

121

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends