Президент тадбиркорларнинг 2 трлн қарзидан кечишни таклиф қилди
Жамият
−
22 Август 2022
9382Тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзлари бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти чоғида шундай таклиф билдирди.
Қайд этиш керакки, жорий йил 1 июлдан бошлаб бўш бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинган эди.
Лекин 19 минг тадбиркорни аввал ошириб ҳисобланган солиқлар нима бўлади, деган савол безовта қила бошлаган ва бу бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
“Шуларни инобатга олиб, тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечсак, нима дейсизлар?”, дея тадбиркорларга мурожаат қилди Шавкат Мирзиёев.
Президент учрашувда тадбиркорларимиз фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш ташаббусини ҳам илгари сурди. Бу борада кичик бизнес лойиҳаларига 20 триллион сўм йўналтириш режалаштирилган.
Учинчи йўналиш ҳақида сўз юритар экан, Президент кредит бериш масаланинг фақатгина бир томони экани, бизнес юриб кетиши учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор кераклигини алоҳида қайд этди. Шу сабабли, энг аввало, туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь