Президент таътилга чиқди
Жамият
−
26 Июль
10748Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Маълумот учун, Мирзиёев биринчи меҳнат таътилига 2019 йил 5 августда чиққан. 2021 йилда Президентнинг таътили 7 кун – 4 январдан 10 январгача давом этган. 2022 йилда эса Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили 5 январдан 7 январгача бўлганди. Президент ўтган йили 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев охирги марта 22 апрелдан 29 апрелгача қисқа муддатли меҳнат таътилида бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь