Президент “свет” ва газ тарифлари оширилишини 1 майгача кечиктирди
Жамият
−
28 Март
7018Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига электр энергияси ва газ бўйича янги тарифларнинг кучга кириш муддатини кечиктириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, Президент Мирзиёев аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилги-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай топшириқ берган.
Шунинг билан янги тарифлар аввал режалаштирилганидек 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги тегишли қарорига ҳам шуни назарда тутувчи ўзгартириш киритилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Энергетика вазирлиги агар электр ва табиий газ учун тўлов олдиндан амалга оширилса, эски тарифлар икки ойгача амал қилишда давом этишини маълум қилганди.
LiveБарчаси