Президент шифокори қария Байденнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден соғлом ва бақувват, унинг аҳволи унга давлат раҳбари вазифаларини бажаришда давом этиш имконини беради. Бу ҳақда Америка етакчиси шифокорининг Оқ уй томонидан чоп этилган ҳисоботида айтилади.

“78 ёшли Президент Байден соғлом, фаол ва вазифаларини, жумладан, бош ижрочи ҳокимият, давлат бошлиғи, бош қўмондонлик функцияларини муваффақиятли бажаришга қодир”, дейилади ҳужжатда. Ҳисоботни кўп йиллар давомида Байденнинг шифокори бўлган Кевин О’Коннор тайёрлаган.

Қайд этилишича, Байден томонидан амалга оширилган колоноскопия жараёни давомида мутахассислар полип (терида пайдо бўладиган ўсимта) топдилар ва уни олиб ташладилар, гистологик текширув кейинги ҳафта якунланади.

“Полип қийинчиликсиз олиб ташланди. Гистологик текширув кейинги ҳафта якунланиши кутилмоқда. Президент ҳеч қачон ичак саратони билан касалланмаган”, дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, Президент шифокори йўтал кучайгани ва эркин юриши камайгани сабабли қўшимча тиббий кўрикдан ўтишни тавсия қилган.

“Президент нутқлари давомида тез-тез ва кўпроқ томоқ оғриғи ва йўтали ҳис қила бошлади”, дейилади шифокор хулосасида. Шифокорнинг таъкидлашича, бу “сўнгги бир неча ой” ичида айниқса кучайди. Унинг сўзларига кўра, “аломат шубҳасиз доимий ва диққат билан текширишни талаб қилади”. Ҳисоботда шунингдек, Байденнинг ҳаракатланиши ҳам бир йил олдингига қараганда қийинлашгани таъкидланган.

Аввалроқ, Байден тиббий кўрикдан ўтаётганда ваколатларини вице-президентга топширгани, шу тариқа Камола Харрис АҚШ тарихида Президент вазифасини бажарган илк аёл бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг