АҚШ тарихида илк бор мамлакатни аёл киши бошқарди 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 19 ноябрь куни 1 соату 25 дақиқага умумий беҳушлик остида ўтказилган колоноскопия муолажаси туфайли ўз ваколатларини вице-президент Камола Харрисга топширди. Шу тариқа, Қўшма Штатлар тарихида биринчи марта аёл киши мамлакатни бошқарди.  

Жараён Вашингтон яқинидаги Уолтер Рид тиббиёт марказида бўлиб ўтди. Текширув йўғон ичакдаги аномалияларни аниқлашга қаратилган бўлиб, бугун, 20 ноябрь куни 79 ёшга тўлган Президентнинг тиббий кўрикдан ўтишининг биринчи қисми ҳисобланади. 

Таъкидланишича, бир соатдан ортиқ вақт давомида мамлакатни бошқарган Камола Харрис Оқ уйнинг Ғарбий қанотидаги офисидан туриб ишлаган. 

АҚШ тарихидаги энг кекса Президент бўлган Байден 2024 йилда қайта сайланишни режалаштираётганини очиқ эълон қилган. Бироқ, баъзи экспертларнинг фикрича, у ушбу санадан олдин истеъфога чиқиши мумкин. 

Агар Жо Байден қайта сайланмаса, 57 ёшли Камола Харрис Демократик партиядан номзод бўлиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, собиқ Президент Дональд Трампнинг собиқ Матбуот котиби Стефани Гришэм яқинда чоп этилган китобида республикачи миллиардер ҳам президентлик даврида колоноскопиядан ўтганига, бироқ бу жараённи сир тутганига шаъма қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Харрис

Баҳолаганлар

907

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг