Президент сайлови: ЕХҲТнинг 250 дан ортиқ кузатувчиси Ўзбекистонга келади

Жамият 1661
image

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мутахассилари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайлови жараёнларини кузатиб боради. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, кеча, 14 сентябрь куни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг асосий гуруҳи Ўзбекистонга етиб келган. Кейинги ҳафтада эса яна 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар келади.

Маълум қилинишича, асосий гуруҳ 11 нафар кузатувчидан иборат. Ушбу кузатувчилар Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб барча сайлов жараёнларини кузатиб боради.

Хабарда таъкидланишича, сайлов кунидан тахминан бир-икки кун олдин 250 нафар кузатувчи малакатга келиши кутилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3
Теглар
t
×