Президент сайлови эртароқ ўтказилиши мумкин

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йил охирларида Ўзбекистонда йирик сиёсий воқеа – Президент сайлови кутилмоқда. Мамлакатда Президент сайлови декабрь ойида ўтказилиши анъанага айланган. Бироқ, галдаги сайлов октябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берилди. 

Қайд этилишича, Президент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган. 

Амалда декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент сайлови

Баҳолаганлар

1528

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг