Президент Сариосиёда янги ГЭС қурилишига старт берди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Тўпаланг дарёсида ишга туширилиши режалаштирилган “Зарчоб-3” кичик гидро электр станцияси қурилишига старт берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди

Унга кўра, бугун, 16 ноябрь куни Мирзиёев раҳбарлигида “Зарчоб-3” кичик гидро электр станциясининг қурилишига тамал тоши қўйилган. 

Қуввати 16 мегаватт бўлган “Зарчоб-3” ГЭС ишга туширилганидан сўнг, йилига 70 миллион киловатт/соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқара бошлайди. Шунингдек, бошқа қувватлар асосан кундуз куни ишлаб чиқарилгани боис, бу йўналиш энергетика тизимида ростловчи вазифасини ҳам ўтайди. Олинадиган электр таннархи ҳам бошқа манбаларга нисбатан анча арзон ҳисобланади. 

Ҳозирги тизим бўйича, дарё суви махсус босим остида аввал Тўпаланг ГЭСига йўлланади. Ундан кейин бир биридан унча узоқ бўлмаган Зарчоб станцияларидаги парракларни айлантиради.

Шу билан бирга, хусусий сектор томонидан микро ГЭСлар барпо этишга ҳам кенг имконият берилмоқда. Бунинг учун ҳуқуқий, иқтисодий шароитлар яратилган. Жумладан, кичик ва микро ГЭСларни қуриш истагидаги тадбиркорларга ерларни 20 йил муддатга ижарага бериш, улар ишлаб чиқарган электрни давлат томонидан кафолатли сотиб олиш тизими жорий қилинган.

Маълумот учун, Президентнинг 2017 йил 17 октябрдаги қарорига мувофиқ, Тўпаланг дарёсида кичик электр станциялари ҳам қурилган. Хусусан, 2020 йил декабрда 37 мегаваттли “Зарчоб-1” ҳамда 2021 йил сентябрда 38 мегаваттли “Зарчоб-2” ГЭСлари ишга туширилган. Бугунги кунда уларда 48 мингта хонадонга етадиган электр энергияси ҳосил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг гидроэлектр станциясига бориб, модернизация ишларини кўздан кечирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Шавкат Мирзиёев ГЭС Зарчоб-3 Тўпаланг дарёси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг