Президент Сардоба тумани аҳолиси билан учрашди (фоторепортаж)
Жамият
−
01 Май 2020
16838Бугун, 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиққан. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда зудлик билан Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб келди.
Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ.
Маълумот учун, бугун, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Сардоба тумани “Қўрғонтепа” МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Хусусан, "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли шулар жумласидандир.
Жабрланган ва ҳалок бўлганлар бўйича маълумот келиб тушмаган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва қатор раҳбарлар ҳам эвакуация ишларини мувофиқлаштириш учун воқеа жойига етиб боргани хабар берилганди.