Президент пропискага оид қонунни имзолади
Жамият
−
14 Май 2020
11518Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.
Қонунга кўра, қуйидаги асосий ўзгаришлар тасдиқланди:
• “прописка” тушунчаси бекор бўлиб, ўрнига “рўйхатга олиш” тушунчаси киритилди;
• эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланди;
• иш жойидан доимий рўйхатга олинганлар ишдан кетгандан кейин ҳам пропискасини йўқотмайдиган бўлди;
• Тошкентда жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини юритаётган мутахассислар мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.
LiveБарчаси