Президент Орол денгизи қуриши оқибатлари бўйича қарор имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган “My garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади.

Халқаро инновация марказининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кўргазмали тажриба-синов майдонларини ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон ҳудудидаги захира ер майдонлари, Орол денгизининг қуриган тубидаги ҳудуддан ҳамда Оролбўйи ҳудудидаги ўрмон фонди ерларидан ер майдонлари ажратилади.

Нукус шаҳар Марказий бозоридан Нукус туманидаги Халқаро инновация маркази ҳудудигача бўлган йўналишда мунтазам жамоат транспорти қатнови ташкил этилади.

Маълумот учун, Халқаро инновация маркази томонидан “Мўйноқ” ва “Саманбай” тажриба-синов майдонлари ташкил этилган, шунингдек шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли чўл ва манзарали ўсимликлар генофонди шакллантирилиб, 13 турдаги ўсимлик дунёси объектлари синовдан ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор Орол денгизи

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг