Президент Наманган вилояти ҳокимини тайинлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шавкат Абдураззоқовни Наманган вилояти ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин”, дейилади фармонда.

Аввалроқ, Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шавкат Абдураззоқов номзоди вилоят ҳокими лавозимига тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкатжон Абдураззоқов 2020 йил 25 сентябрдан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи эди. У 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Вилоят ҳокимлиги, давлат мулки бошқармаси, Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган. Давлат экология қўмитаси раиси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Шавкат Абдураззоқов

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made