Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Local

image

Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатжон Абдураззоқов номзодини вилоят ҳокимлигига тавсия қилди.

“Бир жойга раҳбар қўйишдан олдин уни турли лавозимларда синаб кўрамиз. Шавкат Абдураззақов ҳам Вазирлар Маҳкамасида ишлади, Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлди, ўзини кўрсатди”, деди Шавкат Мирзиёев.

Халқ депутатлари Шавкатжон Абдураззоқов номзодини Наманган вилояти ҳокими этиб тасдиқлади.

Шавкатжон Абдураззоқов 2020 йил 25 сентябрдан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи эди.

Шавкатжон Абдуразоқов 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Вилоят ҳокимлиги, давлат мулки бошқармаси, Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган. Давлат экология қўмитаси раиси бўлган.


Rate Count

323

Rating

3

Rate this article

Share with your friends