Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг тегишли қарори билан Зуҳриддин Баҳриддин ўғли Баҳриддинов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Зуҳриддин Баҳриддинов 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – молия, давлат молиясини бошқариш. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти, 2008 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 2008-2020 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. 2020-2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

У тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Фахриддин Бахтиёрович Қўшоқов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Шавкатжон Абдураззоқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг