Президент Мустақиллик монументига гул қўйди

Жамият

image

Бугун, 31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан  Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументи тагига гул қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Мустақиллик монументи Ўзбекистоннинг озодлиги ва барқарорлиги рамзидир. Унда халқнинг кўп асрлик давлатчилик тарихи, буюк аллома ва жаҳонгир аждодлар сиймолари акс этган. Монументнинг энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган.

Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, ушбу мажмуа пойига гулчамбар қўйди.

Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.

“Бу Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбирларидан биридир”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мустақиллик монументи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар