Президент Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг деярли ярми уйсиз қолганини танқид қилди

Жамият

image

Айни дамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Давлат раҳбари йиғилишда ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олиш зарурлигини таъкидлади.

“Ҳар бир гўдак бу ёруғ дунёга келар экан, унга ҳамма ота-онаси бағрида яйраб ўссин, бахтли-саодатли бўлсин, деб тилак билдиради. Лекин, тақдир тақозоси билан уларнинг айримлари ота-она меҳридан бенасиб қолади. Бундай ҳолатда бу норасида болаларнинг асло айби йўқ эканини барчамиз яхши тушунамиз, албатта. Лекин, бир ўзимизга савол берайлик, ушбу меҳрга муҳтож болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилаяптими? Афсуски, йўқ”, деган Президент Мирзиёев.

Давлат раҳбари бугун Юнусободдаги 21-сон Меҳрибонлик уйига борганида на соҳага масъул вазирлик, на ҳудуд сектор раҳбарлари муассасадаги муҳит ва шароит ишлмагани аён бўлганини таъкидлаган.

Президентнинг сўзларига кўра, сўнгги 10 йилда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларини уй-жойга муҳтож 1 минг 188 нафар битирувчиларидан 610 нафарига ёки 51 фоизига уй-жой ажратилган.

“Меҳрибонлик уйларидаги таълим-тарбия ишлари ҳам мутлақо қониқарсиз. Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг атиги 1,6 минг нафари ёки 64 фоизи иш билан таъминланган. Шу каби, ўтган йили ихтисослашган мактабларни битирган 1,5 мингдан зиёд ногиронлиги бор ёшларнинг атиги 264 нафари ишга жойлаштирилган”, деган Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ, Президент мамлакатдаги барча Меҳрибонлик уйларини Миллий гвардия масъуллигига ўтказиш таклифини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг