Президент маслаҳатчисига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
06 Май 2022
9391Мир-Акбар Хожи-Акбарович Раҳмонқулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони қабул қилинган.
Мир-Акбар Хожи-Акбарович Раҳмонқулов бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётганди.
Маълумот учун, Мир-Акбар Раҳмонқулов 1993-1994 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг биринчи проректори бўлган. Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бош консултанти (1994-1995 йй.), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро институтининг директори (1995-1997 йй), Ўзбекистон Республикаси Президентининг Миллий ҳавфсизлик Кенгаши Котиби, Давлат маслаҳатчиси (1997-2014 йй.), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директорининг ўринбосари лавозимарида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган Адҳам Бекмуродов ишдан олинганди.