Адҳам Бекмуродов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди
Жамият
−
09 Февраль 2021 9495 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адҳам Шарипович Бекмуродов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, фармонга биноан Адҳам Бекмуродов Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Адҳам Бекмуродов меҳнат фаолияти давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори, Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Банк-молия академияси ректори каби лавозимларда фаолият юритган.
Live
Барчаси