Президент маслаҳатчиси ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Ҳукуматидаги рокировкалар давом этмоқда. Бугунгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Омонулло Забиҳуллаевич Насриддинхўжаев янги лавозимга тайинланди. 

Насриддинхўжаев эндиликда Молия вазирининг биринчи ўринбосари ўлароқ фаолият юритади. 

Маълумот ўрнида, у 1994 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. 2002 йилда эса Италиядаги Боккони университети бошқарув мактабини, 2016 йилда Ҳарвард ишбилармонлик мактабини битирган. 

Омонулло Насриддинхўжаев

•    1994-1995 йилларда Марказий Осиёдаги Жаҳон банки ваколатхонасининг халқаро таҳлилий бошқармасида;
•    1995−1998 йилларда Credit Suisse Ўзбекистондаги ваколатхонасида; 
•    1998−2000 Ўзбекистондаги Credit Suisse First Boston ваколатхонасида:
•    2005—2006 йилларда Халқаро молия корпорациясида молия масалалари бўйича маслаҳатчи, шунингдек, ташкилот доирасида Марказий Осиёда ипотека кредитини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукумат таркибида ўзгариш рўй бериб, Бош вазир ўринбосари — Молия вазири сифатида ишлаб келаётган Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланди. Унинг ўрнини биринчи ўринбосари Тимур Ишметов эгаллади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Омонулло Насриддинхўжаев

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар