Қудбиев ДСҚ раиси бўлади

Жамият 7948
image

Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мусаевдан кейин бўш қоладиган ДСҚ раиси лавозимига бугунгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажараётган Шерзод Қудбиев тайинланиши мумкин. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Давлат солиқ қўмитасининг раиси лавозимига, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган Шерзод Давлатович Қудбиев номзоди маъқулланди” деган Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Қудбиев 2019 йил август ойи охирида Президентнинг маслаҳатчиси этиб тайинланганди. 

Қудбиев 2007−2010-йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (вазирликнинг аввалги номланиши)да турли лавозимларда фаолият кўрсатган. Шунингдек, 2012−2015-йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори бўлган.

2015 йилдан 2018 йилнинг апрель ойигача, яъни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлгунига қадар Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган. 2019 йил августигача эса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 230
Рейтинг: 3.1
t
×