Президент мактабларига ҳужжатлар қачондан қабул қилиниши эълон қилинди
Жамият
−
31 Май 2023
7772Президент мактаблари 2023/2024 ўқув йили учун қабул эълон қилди. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар онлайн шаклда амалга оширилади.
Маълумот учун, Президент мактабларига топширмоқчи бўлганлардан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, фотосурат (охирги 2 ойда олинган), ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим, баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган) талаб этилади.
Шунингдек, талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари “5” баҳо (аъло) бўлиши керак бўлади.
2023/2024 ўқув йилида ўқувчилар Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларининг 5-синфига қабул қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь