Президент мактаблар қуришда тежамкорроқ бўлиш учун тавсиялар берди
Жамият
−
30 Январь 2022
6026Келгуси беш йилда Ўзбекистонда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунга кўра мамлакатда ҳажмига кўра 5 турдаги мактаблар қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда бугун, 30 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев учун ўтказилган лойиҳалар тақдимотида сўз борди.
Тақдимотда қайд этилишича, 5 йилда 1,2 млн ўқувчи ўрни ташкил этиш учун 330, 660, 990, 1320 ва 1650 ўринли мактаблар лойиҳаси тайёрланган. Бунда қўшимча бино, кўп функцияли зал, санитария-гигиена хоналари қуриш, замонавий лаборатория, интерактив доска, қулай ўриндиқлар билан жиҳозлаш каби барча жиҳатларга эътибор қаратилган.
Аммо Президент Мирзиёев мутахассислар билан ҳар бир мактабнинг асоси ва девори ҳолатини ўрганиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
“Буни нима учун айтаяпман? Иложи борича, ҳозирги мактабларнинг ўзини кенгайтириш керак. Чунки болалар ҳам, ўқитувчилар ҳам ўша жойга ўрганган. Маҳалланинг ўртасида бошқа бўш ер йўқ. Чекка жойдан қурсак, бориб-келишга транспорт керак, болалар қатнашга қийналади. Шунинг учун мактабларнинг ўзига қўшимча қават ёки ёнидан бино қуриш мақсадга мувофиқ”, деган Президент.
Тақдимотда ҳолатига қараб, ҳар бир мактабга алоҳида ёндашиш, аҳоли демографиясини инобатга олиб, қаерда неча қаватли бино қуришни ҳисоб-китоб қилиш бўйича топшириқ берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь