Президент хориждан спортчилар олиб келиш амалиётини танқид қилди

Спорт

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 13 август куни Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашувдаги нутқида 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш доирасида кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва хориждан спортчи олиб келиш амалиёти тўғрисида фикр билдирди.

“Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиадага 100 дан зиёд лицензияни қўлга киритиш ва медаллар бўйича етакчи 15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун ҳамма имкониятларимиз бор.

Ҳар бир ҳудуд кесимида Олимпиада ўйинларига ҳозирлик кўриш дастурларини ишлаб чиқиб, уни тизимли ташкил этиш керак.

Спорт таълим муассасаларида Паралимпия бўлимларини ташкил этиб, уларга 10 фоиз қўшимча квоталар ажратиш яхши натижа бериши мумкин. 

Спортчиларни ўқитишда ота-оналар томонидан пул тўлаш тартибини бекор қилиш зарур. Шунингдек, битирувчиларни олий таълим муассасаларига жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тўғридан-тўғри иккинчи босқичга, имтиҳон синовларисиз қабул қилиш тизимини ҳам жорий этишимиз керак.

Шу ўринда катта харажатлар эвазига хориждан спортчиларни (легионер) олиб келиш тажрибаси унчалик ҳам ўзини оқламаётганини очиқ айтишимиз керак. 

Бундай амалиётдан воз кечиб, маҳаллий спортчиларимизни тарбиялашга жиддий эътибор қаратадиган пайт келди. 

Хориждан легионерлар эмас, етук мутахассислар ҳамда спортчиларни тайёрлаш методикасини олиб келиш керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ, Президент Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Баҳодир Жалолов Токио-2020

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг