Президент қарори билан 3 та тиббий марказ ташкил этилди

Жамият 2112
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент қарорига мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилди:

•    Республика ихтисослаштирилган болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази;

•    Республика болалар тиббий реабилитация маркази;

•    Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Ёрдамчи репродуктив технологиялар маркази;

•    туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида, болалар анестезиология-реанимация ва интенсив терапия бўлимлари ҳамда бемор болаларга туну кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи навбатчи шифокор постлари.

Ушбу марказ ва бўлимларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, Реабилитация марказининг асосий вазифаларидан бири 18 ёшгача бўлган бемор болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек саломатлигини реабилитация қилиш орқали даволаш, ногиронликнинг олдини олишдан иборат.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3
t
×
×