Президент икки муаммони бирдан ҳал қилиш йўлини айтди
Жамият
−
20 Июль 2020
18930Тошкент вилояти тез тиббий ёрдам хизмати учун жами 100 та Damas амбуланс машинаси ажратилди, шулардан 25 таси жойларга тарқатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.
Йиғилишда давлат раҳбари ҳам ишсиз қолган ҳайдовчиларни, ҳам тез тиббий ёрдам хизматини малакали ҳайдовчилар билан таъминлаш йўлини айтиб ўтди.
Президент янги харид қилинаётган тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли соҳаларидан, биринчи навбатда, фаолияти тўхтатилиши оқибатида даромадсиз қолган йўловчи ташувчи жамоат транспорти уюшмаларининг малакали ҳайдовчиларини жалб этишг кўрсатма берди.
Шу билан бирга, йиғилишда шаҳар ва туман хокимлари 24 соат давомида ҳар бир шифохонадаги вазиятни жиловлаб туришга масъул ҳисобланиши ҳамда уларни узлуксиз ва муаммосиз ишлашига шароит яратиб беришига жавобгар экани белгиланди.
Барча сектор раҳбарлари иш кунини эрталабдан ўз ҳудудларида касалхоналардаги аҳволни ўрганиш билан бошлаши қатъиян белгиланди.
“Ҳар бир раҳбар бугунги кунда фуқароларимизнинг соғлигини сақлаб қолишдан муҳим вазифаси йўқлигини англаши шарт”, деди Президент Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси