Президент доимо сизларга энг яқин кўмакчи бўлади – Мирзиёев кичик ва ўрта бизнес вакилларига

Жамият

image
Президент фермерларга енгиллик берди north_east

Президент фермерларга енгиллик берди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 19 март куни кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашувда муҳокама қилинган долзарб масалалар: рақобатбардош бўлиш, янги бозорларга кириб бориш, стандарт, янгиликларга ўқитиш, бренд яратиш, стартапларни юзага чиқариб, кўпайтириш учун Кичик бизнес уюшмасини ташкил қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Кичик бизнес билан ишлашга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, маҳалла банкиридан тортиб, банклар, бандлик вазири ҳамда Бош вазир ўринбосарларигача жуда катта тизим сафарбар қилингани таъкидланди. Мутасаддиларга, вилоят ҳокимларига кичик бизнес вакиллари билан самарали мулоқотни йўлга қўйиб, улар кўтарган тизимли масалаларни тезкор ҳал қилиб бориш топширилди.

Давлат раҳбари кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан мулоқот қилди, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

“Янги Ўзбекистоннинг бизнес салоҳиятини оширишда биз сизларга ишонамиз. 

Бир нарсадан кўнгилларинг тўқ бўлсин: Президент доимо сизларга энг яқин кўмакчи, таянч ва суянч бўлади. Сизлар янгилик қилишдан чарчаманглар, мен қўллаб-қувватлашдан чарчамайман.

Шу мақсадда бугун муҳокама қилинган, сизларнинг ҳамма таклиф ва ташаббусларингиз ўрин олган фармонни имзолайман. Ушбу фармоннинг барча енгилликлари бугундан қўшимча ҳужжатларни кутмасдан тўғридан тўғри амалиётга киритилади”, деди Президент.

Ўзбекистонда кичик бизнесдаги келгуси қадамларни белгилаб берадиган беш йиллик стратегия ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Билдирилишича, буни халқаро молия ташкилотлари ҳам қўллаб-қувватлаб, янги бизнес йўналишлари бўйича илғор тажриба, инновация, технология ва халқаро стандартларни жорий қилишда кўмаклашишга, бунинг учун ҳозирни ўзида 470 миллион доллар ресурс ажратишга тайёр.

Жумладан, Осиё тараққиёт банки "Молиявий оммабоплик" дастури доирасида кичик ва ўрта бизнесга 100 миллион доллар, Европа тикланиш ва тараққиёт банки "яшил" ва инновацион лойиҳалар учун 200 миллион доллар, Франция тараққиёт агентлиги аёллар тадбиркорлиги учун 30 миллион евро ажратмоқда. 

Учрашувда ушбу ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари сўзга чиқиб, ўз фикр ва таклифларини айтди.

Давлат раҳбари улар вакиллик қилаётган тузилмаларга кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди, ҳамкорлик янада кенгайиши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда Ўзбекистоннинг 15 та туман ва шаҳрида барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилиши, ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилиниши айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнес вакиллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг