Президент чиқиндини қайта ишлашдаги қолоқликларни ҳал қилиш учун муҳлат берди
Жамият
−
25 Август 2021
4258Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича йўл қўйилган қолоқликларни йил якунига қадар бартараф этиш шартлигини таъкидлади. Бу ҳақда бугун, 24 август куни экологик вазиятга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманларида хусусий шериклик тизими тўлиқ ўзини оқлаган. Жумладан, ушбу ҳудудларда аҳолини санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражаси ўтган 6 ойда 79 фоиздан 92 фоизга етиб, тушумлар 2 бараварга ошган.
Йиғилишда маълум қилинишича, Фарғонада ҳам хусусий шериклар томонидан 7 миллиард сўмлик инвестиция жалб қилиниб, водийда илк бор чиқиндиларни саралаш заводи ишга туширилган.
Президент вилоят ҳокимларига 1 октябрга қадар хусусий шериклик асосида 30 та, йил якунига қадар яна 24 та лойиҳани бошлаш, келгуси йилда соҳада хусусий сектор улушини 60 фоизга етказиш ва 6,5 мингта янги иш ўрни яратиш топширилди.
Тиббиёт чиқиндиларини қайта ишлашга ҳам хусусий шерикларни жалб қилиб, хавфли тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
LiveБарчаси