Ўзбекистонда экология полицияси ташкил этилади

Local

image

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти раислигида экологик вазиятга бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтилди.

Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда дарахтларни кесишга ўрнатилган мораторий 2024 йилгача узайтирилиб, жавобгарлик кескин оширилиши ҳақида хабар берган эдик.


Tags

Rate Count

198

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends