Ўзбекистонда ўнта вазир ишдан олиниши кутилмоқда
Жамият
−
28 Январь 2021
34362Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Аммо яқин келажакда Ҳукумат таркибида бошқа лавозимий ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА Президентдан иқтибос келтириб хабар берган.
Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бош вазир Абдулла Ариповга ўнта вазирни ишдан олиш кераклигини айтган.
“Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас”, деган Президент.
Давлат раҳбари кадрлардаги ўзгаришлар ҳақида айтган бўлса-да, кимларнинг ишдан кетишига тўхталмаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15