“У садоқатли, лекин аравани тортмаяпти”. Ўзбекистонда яна бир вазир ва ҳоким ишдан олинади

Жамият

image

Ўзбекистонда яқин кунларда вазирлардан бири ва ҳоким лавозимидан озод этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 январь куни ўтказилган ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.

“Ҳафта давомида мен кадрлар тўғрисида яна бир қарорни эълон қиламан. У садоқатли одам, лекин дош беролмаяпти, аравани тортолмаяпти”, дейди Президент ҳоким ҳақида гапириб.

Шавкат Мирзиёев пойтахтда ўтирган ва вилоятларда кам ишлаётган вазирларни танқид қилди. Сўнгра, улардан бири ҳоким билан бирга лавозимини тарк этишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга тун-у кун маҳаллада ишламаган ўринбосарни ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг