Президент қарори: имтиёзли кредитлар фоиз ставкаси ўзгарди
Жамият
−
11 Март 2019
32694Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
Қарорга мувофиқ “Ҳар бир – оила тадбиркор” дастури доирасида:
- назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
- имтиёзли кредитлар аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
“Ҳар бир – оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” ва бошқа шу каби мақсадли дастурлар асосида аҳолига имтиёзли кредитлар эндиликда Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари хулосаси асосида ажратилади.
Белгиланишича, бунда дастлаб шартнома асосида лойиҳа эгаси (кредит олувчи)га маҳсулотлар (масалан, қорамол) етказиб берилади, лойиҳа эгаси (кредит олувчи) етказиб берилган маҳсулотдан қаноатланиш ҳосил қилгандан сўнг тегишли маблағлар банк томонидан маҳсулот етказиб берувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
LiveБарчаси