Президент Алиев рафиқаси билан чанғи учгани борди (фоторепортаж)
Олам
−
30 Декабрь 2019
7880Озарбайжон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати Президент Алиевнинг рафиқаси ва қизи билан ҳордиқ чиқараётгани акс этган суратларни тарқатди. Унда қайд этилишича, куни кеча 58 ёшни қаршилаган давлат раҳбари 27 декабрь куни рафиқаси – мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева ва қизи Лейла Алиева билан "Шоҳдоғ" қишки туризм марказига бориб, ҳордиқ чиқарган.
Ғусор тумани марказидан 32 км узоқликда жойлашган "Шоҳдоғ" сайёҳлик марказига пойдевор 2009 йил сентябрь ойида Президент Илҳом Алиев иштирокида қўйилган. Озарбайжон ва бутун дунёдаги энг илғор лойиҳалардан бири бўлган "Шоҳдоғ" сайёҳлик маркази ўзининг йил давомида узлуксиз ишлай олади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш Озарбайжонда чанғи спорти ва бошқа қишки спорт турларини ривожлантириш учун кенг имкониятларни очиб берган.
Президент Илҳом Алиев маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан суҳбатлашган. Сайёҳлар "Шоҳдоғ" сайёҳлик марказида яратилган шароитлардан мамнун эканликларини билдиришган.
LiveБарчаси