Президент Администрациясида аёлларга юқори лавозим берилди
Жамият
−
18 Июль 2023
15885Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича:
- Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) Масс-медиа билан ишлаш ва уни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Гулрухсор Қудратовна Ҳатамова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўбаси мудири лавозимига;
- АОКА Ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Лолахон Алишеровна Жаббарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўбаси бош консультанти лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда аёллардан илк бор, Дилноза Муродовна Зиямуҳамедовага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юклатилган эди.
LiveБарчаси