Президент Администрациясида аёл киши юқори лавозимни эгаллади

Жамият 11812
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди. 

Унга кўра, Администрация Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири Дилноза Муродовна Зиямуҳамедовага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.

Бугунгача Дилноза Муродовна Зиямуҳамедова Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Бугунгача Президент Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган Фарҳод Маҳмудов эса Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 330
Рейтинг: 3.1
t
×