Президент Администрацияда тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
23 ноябр 2019 12577 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига мувофиқ Адлия вазирлиги ходимлари Президент Администрациясида масъул лавозимларга тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Адлия вазирлиги Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Нурмухаммадович Усманов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат мукофотлари ва геральдика шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Хаётжон Одилович Кличев – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимига тайинланди.

Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август