Мирзиёев Пекин Олимпиадаси очилишида иштирок этиши мумкин

Спорт

image

Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин 2022 йилда бўлиб ўтадиган ХХIV Қишки Олимпия ўйинларида 20 та давлат раҳбари иштирок этиши маълум бўлди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номи ҳам келтирилган.

Хитой марказий телевидениесининг хабарига кўра, давлат раҳбари Си Цзинпиннинг шахсий таклифига биноан Пекинга Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия ва бошқа кўплаб давлат раҳбарларининг келиши кутилмоқда.

“Хитой раиси Си Цзинпин 4-6 февраль кунлари Пекинда 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, ташриф буюрадиган хорижий давлатлар ва ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ҳамда халқаро ташкилот раҳбарларини кутиб олиш зиёфати ўтказади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон номидан фақатгина Комилжон Тўхтаев саралаш кўрсаткичлари доирасида “слалом” ва “гигант слалом” йўналишлари бўйича белгиланган меъёрларни бажариб, 2022 йилги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Маълумот учун, 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Олимпиада Ўзбекистон Республикаси ХХР

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг