Олимпия ўйинларида биатлон бўйича квоталар маълум бўлди

Спорт 1408
image

Кеча, 16 январь куни Германиянинг Рупольдинг шаҳрида биатлон бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Эътиборлиси, шундан сўнг Пекин-2022 Олимпиадаси йўлида терма жамоаларнинг рейтинг очколарини йиғиш даври тугади ва мамлакатларнинг қишки Олимпия ўйинларига нечта спортчи билан бориши маълум бўлди.

Берилган максимал квоталарни Франция ва Норвегия терма жамоалари қўлга киритди. Улар ҳам эркаклар, ҳам аёллар дастурида 6 нафардан спортчини Пекинга олиб бориши мумкин. Германия ва Швеция термалари 11 та квотага эга бўлди. 

10 та квота: Австрия, Беларусь, Чехия, Италия, Россия Олимпия қўмитаси, Украина;
8 та квота: Болгария, Канада, Эстония, Финляндия, Словакия, Швейцария, АҚШ;
6 та квота: Хитой, Словения, Япония;
5 та квота: Бельгия, Литва, Польша;
4 та квота: Молдова;
3 та квота: Жанубий Корея;
2 та квота: Қозоғистон, Латвия, Руминия;
1 та квота: Дания, Янги Зеландия.

Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 Олимпиадасида биатлон баҳслари 5-19 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ўзбекистон номидан фақатгина Комилжон Тўхтаев саралаш кўрсаткичлари доирасида “слалом” ва “гигант слалом” йўналишлари бўйича белгиланган меъёрларни бажариб, 2022 йилги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4
Рейтинг: 3.1
t
×