Президент 4 вилоятга янги божхона бошлиқларини тайинлади
Жамият
−
19 Ноябрь 2020
15119Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан 4 вилоятга Божхона бошқармаси бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Божхона хизмати подполковниги Баҳодир Абдуллаевич Қутлимуратов Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Баҳодир Қутлимуратов Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.
Божхона хизмати полковниги Дониёр Таваккалжонович Юсупов Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Дониёр Юсупов Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.
Божхона хизмати полковниги Ёқуб Ҳакимович Мирзараҳимов Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Ёқуб Мирзараҳимов Давлат божхона қўмитаси Божхона институти бошлиғининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.
Божхона хизмати полковниги Илҳомбек Базарбаевич Казаков Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Илҳомбек Казаков Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.
LiveБарчаси